Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Yangiliklar

20
Норма ижодкорлиги жараёнлари

Самарқанд вилоят адлия бошқармасида Самарқанд, Жиззах вилоятлари ҳокимликлари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органларининг ва бошқа ташкилотларнинг ҳуқуқшунослари ҳамда бевосита норма ижодкорлиги билан шуғулланувчи ходимлари, шунингдек ушбу вилоятлардаги туман, шаҳар ҳокимликларининг ҳуқуқшунослари иштирокида янги таҳрирда қабул қилинган “Норматив-ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ўтказилди.

20
Қонунчилик имтиёзлари

Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар вакиллари иштирокида, хорижий инвесторларнинг ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ҳамда фаолияти эркинлиги қонуний кафолатларига бағишлаб “Жиззах махсус индустриал зонасининг- иқтисодиёт ривожига ҳиссаси” мавзусида семинар ташкил қилинди.

16
Асосий эътибор – “электрон ҳукумат”га

“Ўзэкспомарказ”да ҳар йили ўтказиб келинаётган дастурий маҳсулотлар кўргазмаси ва мамлакатимиз дастурчилари форуми иш бошлади.

10
Кучли парламент ва жамоатчилик назорати – демократиянинг муҳим шарти

Тошкентда “Парламент ва жамоатчилик назорати институтларини янада ривожлантириш масалалари: миллий ва Европа тажрибаси” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. 

03
Сайлов жараёнларини демократлаштириш – устувор вазифа

Жиззахда “Ўзбекистонда сайлов жараёнларини янада демократлаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида ҳудудий семинар-тренинг бўлиб ўтди.

02
Энг шиддатли жамоа

Оила жамиятимизнинг асосий бўғини бўлиб, миллатни бақувват ва фаровон қиладиган устунлардан биридир. Оиланинг мазмун моҳияти одатда фарзандлар билан белгиланади. Бу борада Президентимиз “Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз” асарида “Онани эъзозлаш – бизнинг халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтарилган фазилат. Чунки аёлларни қанча улуғласак, ҳаётимизнинг чироғи, умримизнинг гули деб эъзозласак, демакки, оиламизни, Ватанимизни эъзозлаган бўламиз” деб таъкидлайди.

26
Ғолиблар тақдирланди

Ёшларимизни Конституция ва қонун ҳамда ҳукумат қарорларини ҳурмат қилиш ва уларга риоя этиш руҳида тарбиялаш, жамиятда конун устиворлигига эришишда фаол қатнашиш, ўз ҳуқуқларини тўла англаб етишишларига кўмаклашиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда иқтидорли ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш мақсадида Республикамизнинг барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари талабалари ўртасида “Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танлови аньанавий тарзда ўтказилиб келинмоқда.

25
Галдаги вазифалар белгилаб олинди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

23
Аёллар фаоллигини ошириш

Жиззах вилояти Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, хотин-қизлар қўмитаси, адлия бошқармаси томонидан "Аёлларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг долзарб масалалари" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

19
Ёшлар бандлигини таъминлаш

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича учрашувлар ўтказиш режасига асосан, Жиззах давлат педагогика институтида тадбир ташкил этилди.